Фарғона шаҳрида фуқарони Корея давлатига ишга жўнатмоқчи бўлган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 31 декабрь куни фуқаро К.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг август ойида номаълум шахс шаҳар марказида Гулшан МФЙ ҳудудида ишончига кириб, 500 АҚШ доллари эвазига укасини Корея давлатига ишга юборишни айтиб, пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.Ж содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати