Фарғона шаҳрида фуқарони алдаб пулларини қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳри. 11 декабрь куни фуқаро Д.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 04 декабрь куни номаълум шахс шаҳар марказида ишончига кириб, 100 АҚШ долларини 1.080.000 сўмга айирбошлаб беришини айтиб, алдов йўли билан 1.045.000 сўмини бериб, қолган 350.000 сўм пулларини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.О содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати