21 Декабр 2021 йил 292

Фарғона шаҳрида фуқаролардан 89.200.000 сўмлик ноқонуний пиротехника воситалари олинди

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Фарғона вилояти ИИБ биринчи минтақавий ҳудуд Фарғона шаҳар бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди. Фуқаро Л.У ҳамда Д.И.лар ўзаро тил бириктириб 360 дона “х081 новый век” номли, 360 дона “х057 Суппермен” номли, 40 дона “А7 салют” номли, 8 дона “х090 новый век” номли 2400 дона “Мини салют” номли, 300 дона “х082 с новым годом” номли умумий нархи 89.200.000 сўмлик пиротехника воситаларини ноқонуний равишда Фарғона шаҳар, Ш.Рашидов кўчасида жойлашган хонадонига олиб кираётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech