Фарғона шаҳрида фуқарога эшик ва ром ясаб беришни ваъда қилиб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 04 декабрь куни Бўстон МФЙ ҳудудида яшовчи Т.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 12 октябрь куни номаълум шахс ишончига кириб, 10.300.000 сўм эвазига яшаш хонадони учун эшик ва ромларни ясаб ўн беш кун муддатда олиб келиб ўрнатиб беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни A.O. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати