18 Октябр 2021 йил 377

Фарғона шаҳрида фуқаро икки бош қўйларни сотиб пулларига чув тушди

Фарғона шаҳри. 13 июль куни фуқаро Ю.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг май ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган нархи 1.500.000 сўмлик икки бош қўйларини сотиб олишга келишиб, пулларини ўн кун муддат ичида беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қўйларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Қ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech