Фарғона шаҳрида фирибгарликда гумонланган аёл қўлга тушди
Фарғона шаҳри.2022 йилнинг 07 март куни К.С исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс ўзига тегишли бўлган шаҳар марказида жойлашган кийим-кечак савдо дўконида ишончига кириб, сохта тақинчоқларни ҳақиқий тилла тақинчоқ эканлигини ёлғондан айтиб алдаб, 10.100.000 сўм пуллари ва нархи 7.400.000 сўмлик кийим-кечакларини фирибгарлик йўли билан олиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Б.Л исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати