Фарғона шаҳрида фермер хўжалиги биносига ўғирликка тушган шахс қўлга олинди
Фарғона шаҳри. 2022 йилнинг фуқаро Б.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 январь куни, 2022 йилнинг январь ойи бошидан шу кунга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ўзига қарашли 8 март кўчасида жойлашган фермер хўжалиги биносига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан умумий нархи 10.000.000 сўмлик бир дона арава, икки дона автомашина аккумулятори ва темир буюмларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Х содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати