2 Апрел 2022 йил 377

Фарғона шаҳрида “Epika” русумли автомашина олиб беришини айтиб пулларни қўлга киритган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳри.2022 йилнинг 14 февраль куни С.Ш М.А.нинг ишончига кириб,“Epika” русумли автомашина олиб беришини айтиб, 3.400 АҚШ долларини олиб, пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech