1 Июл 2022 йил 414

Фарғона шаҳрида эълон орқали келиб фуқарони компьютерини алдов йўли билан қўлга киритди

Фарғона шаҳар.2022 йилнинг 24 апрель куни У.Ш фуқаро М.А.нинг яшаш хонадонида кўришиб, сотиш учун эълон берган компьютерини иш жойига ўрнатиш учун сотиб олмоқчилигини айтиб, ишончига кириб, нархи 24.864.000 сўмлик мулкларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech