25 Феврал 2023 йил 387

Фарғона шаҳрида дорихонага ўғирликка тушган шахс аниқланди

Фарғона шаҳар. Фуқаро К.Э ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 02 февраль куни номаълум шахс Қувасой кўчасида жойлашган дорихонасига ғайриқонуний равишда кириб нархи 2.500.000 сўмлик бир дона “НР” русумли notebook, кузатув камерасининг хотираси учун мўлжалланган нархи 900.000 сўмлик хотира диски, нархи 500.000 сўмлик темир сейф, 3.200.000 сўм ва 100 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.И содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech