6 Декабр 2021 йил
398
Фарғона шаҳрида «Damas» автомашинасига йўловчи бўлиб чиққан шахс уяли телефон аппаратини ўғирлатди
Фарғона шаҳри. 20 август куни М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс, Бозор йўли кўчасида жойлашган савдо мажмуаси олдида нархи 2.000.000 сўмлик «Asus» русумли телефон аппаратини йўловчи ташувчи «Damas» автомашинасига чиққан вақтида ўриндиқ устида қаровсиз қолганидан фойдаланиб яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Й.Қ содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати