4 Феврал 2022 йил 353

Фарғона шаҳрида “Cobalt” русумли автомашина салонидан нархи 16.800.000 сўмлик “Samsung С-10” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 13 июль куни фуқаро Х.У ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 11 июль куни номаълум шахс Бозорбоши кўчасида қаровсиз қолдирилган Ҳ.У.га тегишли “Cobalt” русумли автомашина салонидан нархи 16.800.000 сўмлик “Samsung S-10” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.Х содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech