5 Октябр 2022 йил 227

Фарғона шаҳрида бозордаги раста устида қаровсиз қолган телефонни ўғирлаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳар.С.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 26 июль куни номаълум шахс Янги аср кўчасида жойлашган бозордаги савдо растаси устидан қаровсиз қолган нархи 2 000 000 сўмлик “RedMI 9” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Ф содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech