7 Январ 2023 йил 422

Фарғона шаҳрида аёлнинг хонадонидан тилла тақинчоқ ва пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. Оқариқ маҳалла ҳудудида яшовчи Х.З исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 20 сентябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб шкафидан ва сейфдан 150.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқлар ва 10.000 АҚШ доллари пулларини яширин равишда, ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech