17 Июн 2023 йил 338

Фарғона шаҳрида аёлнинг хонадонидан велосипед ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. Нуробод кўчасида яшовчи Фуқаро С.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 31 май кунидан 01 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадони кириш йўлагида қаровсиз қолдирган нархи 1.200.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширингналигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган А.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech