27 Июн 2023 йил 204

Фарғона шаҳрида аёлнинг велосипедини ўғирлаган шахс қамоққа олинди

Фарғона шаҳар. Янги Аср кўчасида яшовчи М.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 26 май куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирилган нархи 1.500.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тадбирлар нитижасида, ушбу жиноятни А.А содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўллинлган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech