3 Декабр 2022 йил
388
Фарғона шаҳрида автомобил ювиш шахобчасида қаровсиз қолган пулларни ўғирлаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар.Фуқаро А.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 14 сентябрь куни номаълум шахс Беруний маҳалла ҳудудида жойлашган автомобил ювиш шахобчасида қаровсиз қолган жами 1.200.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Э.С ва Х.О содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати