1 Май 2023 йил 422

Фарғона шаҳрида автомашинасида гиёҳвандлик моддаларни сақлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. 18 апрель куни 1-минтақавий ҳудуд ППХ отряди 3-гуруҳ бўлинма ходимлари Қиргули кўчасида тўхтаб турган М.И.га тегишли бўлган “NEXIA” русумли  автомашинаси кўздан кечирилганда автомашина орқа ўриндиғи устида думалоқ шаклдаги “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech