4 Январ 2023 йил 541

Фарғона шаҳрида автомашинадан пул ва телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. Фуқаро Т.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 29 ноябрь куни номаълум шахс П.Махмуд кўчасида жойлашган автотураргоҳда “Spark” русумли автомашинаси салонида бўлган нархи 800.000 сўмлик “Redmi-8” русумли телефон аппаратини, уни ғилофида бўлган 400 АҚШ доллари ва 280.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Қ.Ғ содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: