30 Ноябр 2021 йил
489
Фарғона шаҳрида автомашина сотиб олмоқчи бўлган шахс пулларига алданди
Фарғона шаҳри. 10 ноябрь куни фуқаро K.Ё ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг октябрь ойида номаълум шахс билан интернет ижтимоий тармоғи орқали танишиб, унга автомашина сотиб олишида ёрдам беришлигини айтиб, ишончини суиистеъмол қилиш орқали пластик карта рақамини қўлга киритиб, пластик карта ҳисобида бўлган 3.251.340 сўм пулларини бошқа пластик картага ўтказиш йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати