1 Июл 2022 йил 398

Фарғона шаҳрида автомашина сотиб олиб пулларини тўлиқ бермаган шахс қамоққа олинди

Фарғона шаҳар. М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг ноябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Ford” русумли автомашинасини 14.500 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, олдиндан 7.300 АҚШ долларини бериб, қолган 7.200 АҚШ долларини кейинчалик олиб келиб беришини айтиб, автомашинасини олиб кетиб берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритиб автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Ж содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech