Фарғона шаҳрида автомашина салонидан телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳар. Шифокорлар кўчасида яшовчи фуқаро А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 22 июнь кунидан 23 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш хонадони олдида турган “Ваз-2101” русумли автомашинасини ойналарини очиқ қолганидан фойдаланиб, салонида бўлган нархи 140 АҚШ долларлик “Веризон” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Т.З содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати