25 Апрел 2023 йил 393

Фарғона шаҳрида автомашина салонида гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар.2023 йилнинг 11 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ 1-отряд ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ш.Рашидов кўчасида шубхали тарзда тўхтаб турган Қ.У.нинг “Nexia-3” русумли автомашинаси салони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салонида гашиш гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech