30 Сентябр 2021 йил 456

Фарғона шаҳрида арзон нархда музлатгич олиб бераман деб, аёлнинг пулларини қўлга киритган шахс аниқланди

Фарғона шаҳри. 20 сентябрь куни М.А. исмли аёл ИИБга муожаат қилиб, унда 2021 йилнинг июль ойида номаълум шахс ишончига кириб, 2.400.000 сўм эвазига арзон нархда музлатгич олиб беришни айтиб, ишончини суистеъмол қилиш орқали пулларини олиб берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан 2.400.000 сўм пулларини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech