1 Март 2023 йил 382

Фарғона шаҳрида алдов йўли билан пулларни қўлга киритган шахс фош бўлди

Фарғона шаҳар. У.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 23 январь куни шаҳар марказида жойлашган ўзига тегишли пайнет шахобчасида ишлаб турган вақтида, унинг олдига йўловчи такси ҳайдовчиси келиб, уни телефон орқали ўзига номаълум шахс, билан гаплаштирганлиги, номаълум шахс ўзининг пластик картасига пул ўтказиб беришини, унга эса нақд пул бериб юборишини айтиб алдаб, 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларини пластик картасига ўтказдириб олишга эришиб, унга нақд пулларини бермасдан 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Ф содир этганлиги аниқланиб, унга нисвбатан суд томонидан “қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech