Фарғона шаҳрида алдов йўли билан “Spark” автомашинасини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 09 март куни фуқаро Б.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг апрель ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган нарҳи 4.900 АҚШ долларлик “Spark” русумли автомашинасини сотиб олишга келишиб, пулларини бир ой муддатда беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан автомашинани қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлмии томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.О. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати