9 Ноябр 2021 йил 342

Фарғона шаҳрида алдов йўли билан музлатгични қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 12 сентябрь куни  Қўштепа туманида яшовчи С.Р  ИИБ га мурожаат қилиб, 2021 йилнинг июнь ойида номаълум шахс унинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган музлатгичини 1.500.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, пулларини бир хафта муддат ичида олиб келиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан музлатгични қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech