Фарғона шаҳрида алдов йўли билан фуқаронинг пластик картасидан 4.600.000 сўм пулларни ечиб олган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар. Фуқаро М.З ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 18 февраль куни номаълум шахс телеграм канали орқали, тегишли дори-дармон профил админи деб таништириб мармелад сотишини айтиб, банк томонидан берилган пластик картаси махфий кодини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 4.600.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Э.Ш содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати