27 Апрел 2022 йил 572

Фарғона шаҳрида 850 АҚШ долларлик уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри.8 апрель куни М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс шаҳар марказидаги “артель” савдо растаси устида қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли бўлган нархи 850 АҚШ долларлик “Samsung S21 ultra” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Туркистон кўчасида яшовчи М.О ҳамда Фурқат кўчасида яшовчи А.У содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech