7 Феврал 2022 йил 384

Фарғона шаҳрида 50.000.000 сўмлик колбаса маҳсулотларни алдаб қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

 Фарғона шаҳри. 1 октябрь куни Х.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йил апрель ойида номаълум шахс шаҳар марказида жойлашган МЧЖга  қарашли савдо дўконида савдо қилаётган Х.А.ни ишончига кириб пулларини бир ҳафтада беришини айтиб, жами 50.000.000 сўмлик колбаса маҳсулотларини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан  колбаса маҳсулотларини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ  ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.Ф содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech