Фарғона шаҳрида 4 нафар талончи қўлга олинди
Фарғона шаҳри. 13 декабрь куни 4 нафар номаълум шахслар бир гуруҳ бўлиб, Фарғона кўчасида жойлашган ўйингоҳда ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, Н.М.нинг 150.000 сўм пулларини ва М.Ш.нинг 1 500 000 сўмлик уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан қўлга киритишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ш.М., Ж.Р., А.С. ҳамда С.Н.лар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати