20 Январ 2023 йил 362

Фарғона шаҳрида 3.000.000 сўм телефон аппаратларини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. Т.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 январь куни номаълум шахс шаҳар марказида жойлашган хожатхонадаги кийим ечиш жойида турган курткасининг чўнтагида бўлган 3.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech