30 Декабр 2021 йил 383

Фарғона шаҳрида 29.100.000 сўмлик чироқларни олиб кетиб пулларини бермаган шахс жавобгарликка тортилди

Фарғона шаҳри. 27 декабрь куни фуқаро А.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 22 октябрь куни исмли номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган чироқларини 29.100.000 сўмлик 290 дона сотиб олишга келишиб, пулларини бир оздан сўнг олиб келиб беришини айтиб, олиб кетиб берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан чироқларини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Д ва А.Ю.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech