8 Ноябр 2022 йил 400

Фарғона шаҳрида 28 бош чорва молларни алдов йўли билан қўлга киритган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳар.2022 йилнинг август ойида Ж.У ва Э.Ш.лар бир гуруҳ бўлиб, Ш.Б.нинг ишончига кириб, ўзларини чорва моллари улгуржи савдоси билан шуғулланишини айтиб, пулларини уч ой муддат ичида беришини айтиб, жами нархи 210.000.000 сўмлик 28 бош чорва молларини олиб кетиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган молларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни С.Д содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech