12 Июн 2023 йил 350

Фарғона шаҳрида 25.000.000 сўмлик мебелларини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. Фуқаро М.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг март ойи охиридан 2023 йилнинг 23 апрель кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс риелтрлик хизматидан фойдаланган ҳолда сотувга қўйган А.Яссавий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадондан нархи 25.000.000 сўмлик мебелларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech