17 Март 2022 йил
373
Фарғона шаҳрида 130.000.000 сўмлик “Шоколад” маҳсулотларини сотиб олиб, пулларини бермаган аёл ва эркак жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳар.2021 йилнинг 14 декабрь куни А.Ф исмли аёл ва Ў.О.лар бир гуруҳ бўлган ҳолда таниши Н.Н.ни ишончига кириб, Ўзбекистон овози кўчасида кўришиб пулларини бир ойда беришини айтиб, жами 130.000.000 сўмлик “Шоколад” маҳсулотларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдаб пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати