23 Июн 2023 йил 221

Фарғона шаҳрида 10.000.000 сўмлик сув насос агрегатини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. Фуқаро М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 11 июнь кунидан 12 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Айжувозбоши кўчасида жойлашган атрофи темир панжара билан ўралган шахобчасига кириш эшик қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, у ерда ўрнатилган нархи 10.000.000 сўмлик сув насос агрегатини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.С содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланишган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech