2 Июн 2023 йил 430

Фарғона шаҳрида 1 бош қорамол сотиб олиб келишилган пулларни бермай алдаган шахс жавобгарликка тортилди

Фарғона шаҳар. Фуқаро С.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 02 апрель куни номаълум шахс Саноат кўчасида ишончига кириб, унинг 1 бош қорамолини 4.700.000 сўмга сотиб олишга келишиб, олдиндан 100 АҚШ долларини бериб, қолган пулларини 3 кун муддат ичида олиб келиб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан қорамолини қўлга киритганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни К.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech