Фарғона шаҳар ИИО ФМБда навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси бўлиб ўтди
Фарғона шаҳар ИИО ФМБда “Маънавият ойлиги” доирасида навбатдаги маънавият ва маърифат дарси кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Шу куни бир неча йиллар ИИОларида хизмат қилиб, нафақага чиққан 4 нафар ходимлар катта тантаналар билан ўзбекнинг миллий чопони эгниларига кийгизилган ҳолда нафақага кузатилди. Уларга бошқарма раҳбарияти ва ходимлари томонидан сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат доимо ҳамроҳ бўлиши ҳақида эзгу тилаклар билдирилди.
Ўз навбатида нафақага чиққан ходимлар сўз олиб, ИИОда хизмат қилган машаққатли, аммо шарафли йўлларини ғурур билан эсга олиб, шогирдларга уларнинг йўлларини беришини, ҳар қандай ёрдам ва маслаҳатларга доимо тайёр эканликларини билдиришди ва жиноятчиликни олдини олиш, унга қарши кураш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, энг асосийси хизмат давомида ўзига билдирилган ишончни оқлаб, салбий иллатлар - коррупция, таъмагирлик каби ноқонуний йўлларга чалғимасдан куч-ғайрат билан ҳалол хизмат қилишга чорладилар.
Шунингдек, тадбир давомида янги лавозимга тайинланган, юқори лавозимга тайинланган ходимларнинг буйруқлари шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, уларга хизматларда улкан зафарлар ва мувафақиятлар тиланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати