Фарғона шаҳар велосипед ўғирлаган вояга етмаган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳар. Нефтчилар кўчасида яшовчи Т.В исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 22 апрель куни номаълум шахс Нефтчилар кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида кириш йўлагида қаровсиз қолган нархи 1.300.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Х.Ш содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати