Фарғона шаҳар ИИО ФМБда ўтказилган “Маънавият ва маърифат” дарсида аёлларга эҳтиром кўрсатилди
Аёл – борлиқ кўзгуси! Унинг гўзаллиги оламни чарағон этади.
2023 йил 07 март куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ мажлислар залида навбатдаги маънавият ва маърифат соати ўтказилди.
Навбатдаги маърифат дарси мавзуси “Аёл-ҳаёт чарағбони” деб номланиб, оқила ва гўзал аёлларимизни оилада маънавий муҳитни яхшилаш, фарзандлар тарбиясидаги маъсулият, миллий қадриятларни сингдириш ва қатор ташаббусларда фаол, шижоатли аёлларнинг ўрни ҳақида маъруза тингланди.
Шундан сўнг Фарғона шаҳар ИИО ФМБда хизмат қилаётган 12 нафар аёл ходималарга бошқарма бошлиғининг 8-март – ҳалқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам табриги ўқиб эшиттирилиб, уларга қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди.
Она ватанимиз – Ўзбекистонимизни асраб-авайлаб, унинг келажаги йўлида жонини фидо қилиб юрган ходима аёлларимиз доимо соғ бўлсин.
Тадбир давомида соҳада кўп йиллар хизмат қилган тажрибали ходимлар томонидан аёлларга байрам табриклари билдирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати