21 Ноябр 2022 йил 250

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш мавзусида йиғилиш ўтказилди

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли кўрсатмасига асосан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ мажлислар залида шахсий таркиб ҳамда фахрийлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Ибрагим Исмоилов, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Араббой Усмоновлар ва бошқа тажрибали устозлар иштирок этиб, ёш ходимларга хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, Ватанга муҳаббат ва касбга садоқат
тушунчалари ҳақида маслаҳатлар беришди.

Йиғилишда соҳа ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, ёшлар ходимларни ҳалоллик ва адолат руҳида тарбиялашда касбий ва ҳаётий тажрибага эга бўлган фахрийлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, “Устоз-шогирд” анъаналарига мувофиқ иш юритиш кераклиги таъкидланди.

Йиғилишдан сўнг фахрийлар Фарғона шаҳар ИИО ФМБ да ташкил этилган “Ватанпарварлик бурчаги” ни кўздан кечирдилар.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech