29 Август 2022 йил
412
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 251-модда прим 1-моддаси 3-қисмида (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Н.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати