9 Апрел 2022 йил 594

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ўқув семинари ўтказилди

Унда Фарғона шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосарлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасадди раҳбарлари, вилоятдаги шифохоналарнинг бош врачлари, тегишли мутахассислари иштирок этди.

Анжуманда вилоят соғлиқни сақлаш муассасаларида 2021 йил ва 2022 йилнинг ўтган даврида содир этилаётган жиноятлар ва коррупцион ҳолатлар таҳлил қилиниб, уларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди. Коррупция жинояти ва унинг аянчли оқибатлари ҳақида аниқ мисоллар келтирилди.

Тиббиёт муассасалари ва соҳа ходимлари ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш кераклиги алоҳида таъкидланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech