Фарғона шаҳар ҳудудида фуқарога уй қуриб беришни ваъда қилиб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
6 декабрь куни Ш.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг октябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, шаҳар ҳудудида уй қуриб беришини айтиб, 16.400 АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларни қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати