Фарғона шаҳрида уяли телефон аппаратини ўғирлаган аёл фош бўлди
Фарғона шаҳар.У.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 20 июль куни, номаълум шахс Деҳқонлар кўчасида жойлашган бозордаги савдо растаси устида қаровсиз қолдирилган нархи 3.000.000 сўмлик “Samsung А-7” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё олиниб процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати