Фарғона шаҳрида “Nexia” автомашинаси салонида бўлган пулларни ўғирлаган вояга етмаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳар. Олмос кўчасида яшовчи Т.З исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 22 май куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида очиқ холда қаровсиз қолган “Nexia” русумли автомашинаси салонида бўлган 200 АҚШ доллари ва 2.500.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган И.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати