Фарғона вилоятида қидирувда бўлган 3 нафар шахслар қўлга олинди
14.12.2021 йил куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ю.Н.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси
3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Х.Р.ни қўлга олишди.
Бундан ташқари, Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган И.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати