Олтиариқ туманида “марихуана” сақлаган шахс аниқланди
Олтиариқ тумани.2022 йилнинг 14 октябрь куни, туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бозорбоши маҳалла ҳудудида яшовчи Х.Ш.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон меҳмонхонасида “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати