Фарғона шаҳрида “оғуфуруш” қўлга олинди
Фарғона шаҳар.12 март куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Б.Марғилоний кўчасида Т.А қонунга хилоф равишда уч дона “БК-1500” русумли кондиционер эвазига жами оғирлиги 1,43 гр. “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сотган вақтида, далилий ашё билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати